Ўзбекистон ва БАА қиймати $119,5 млндан ошиқ бўлган биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширади

Дата: 10:16, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Абу-Дабида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилишда БАА делегациясини иқтисодиёт вазири Султан ал-Мансурий, ўзбек томонини эса Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошқарди. Музокаралар натижаси бўйича икки мамлакатлар компанияларининг биргаликдаги инвестицион дастурини яратиш, ишбилармон доиралар ташрифларини уюштириш, қиймати $119,5 млндан ошиқ бўлган биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширишга доир қарорлар қабул қилинди”, – деб таъкидлашди ТИАИС вазирлиги матбуот хизматида.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо компаниялари БААнинг ширкатлари билан қиймати $73,9 млнлик экспорт шартномалари имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: