Ўзбекистон ва Бангладеш президентлари мунтазам йўловчи қатновларини тиклашни муҳокама қилдилар
Тошкент. 21 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Бангладеш президенти Абдул Ҳамид мунтазам йўловчи қатновларини тиклашни муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, 16-19 июнь кунлари А.Ҳамид Ўзбекистонга ташриф буюрди.
"Ўзбекистонда ўтказган ушбу ажойиб кунлар хотирамда абадий қолади. Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев ва бутун ўзбек халқига самимий қабул учун миннатдорлик билдираман", – дея иқтибос келтиради Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати А. Ҳамид сўзларидан.
Қайд этилганидек, Бангладеш президенти Самарқандга ташрифи давомида Имом Ал-Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ерда Ўзбекистон билан Бангладеш ўртасида мунтазам йўловчи қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.
"Таъкидлаш керакки, биз Ўзбекистон президенти билан мамлакатларимиз ўртасида мунтазам йўловчи қатновларини тиклаш масаласини муҳокама қилдик. Менимча, бу сайёҳлар, жумладан, зиёрат туризми соҳасида ўзаро боғлиқ ҳолда ривожлантиришга туртки бўлади", - деди А. Ҳамид.
Унинг сўзларига кўра, Бангладешда яшовчи ҳар бир мусулмон бу ерда бўлишни орзу қилади. "Афсуски, ҳар бир киши бундай имкониятга эга эмас", – дея қўшимча қилди у.
Комплексга ташриф буюрганларидан кейин томонлар бир-бирларига қимматбаҳо совғалар ҳадя этдилар.
Сурат манбаи: xabar.uz