Ўзбекистон ва Беларус ҳарбий хизматчилари қўшма ўқув машқи ўтказмоқда

Дата: 13:41, 20-05-2019.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Беларус ҳарбийлари қўшма ўқув машқларини ўтказмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"19 май куни Шарқий ҳарбий округининг "Гурумсарай" полигонида Ўзбекистон ва Беларус армияларининг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари "Жанговар ҳамдўстлик-2019" қўшма ўқув машқларининг тантанали очилиши бўлиб ўтди”, - дейилади мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Аввал хабар қилинганидек, 18 май куни ушбу қўшма тактик-махсус ўқув машқларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

"Қўшма ўқув машқларида давлатларимиз махсус бўлинмалари ҳарбийлари шартли халқаро терроризм, диний экстремизмга қарши курашиш бўйича ўз амалий ҳаракатларини бориш қийин бўлган жойларда келишиш масалаларини ишлаб чиқиши мумкин", - дея таъкидлади Ўзбекистон вакили подполковник Лазиз Усмонов.

Сурат манбаи: mudofaa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: