Ўзбекистон ва Беларусь атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқдалар

Дата: 11:39, 03-12-2018.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Беларусь энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш бўйича агентлик ўртасида ўзаро тушунишга доир меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, имзоланган меморандумлар нусхабари билан алмашиниш 28-30 ноябрда Беларусь энергетика вазирлигида “Ўзатом” агентлиги бош директори Ж. Мирзамаҳмудов бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида вазир М. Михадюк билан учрашув ҳам бўлиб ўтди, унда Беларуснинг атом электростанциясини қуриш соҳасидаги тажрибасига доир қатор масалалар муҳокама қилинди. 

Беларусь томони агентлик вакиллари ва Enter Engineering Pte Ltd. пудратчи ташкилоти вакилларини станцияни қуриш, миллий ядровий энергетик дастурни илмий асослаш, қурилишда тизим таркибига кирувчи вазирликлар иштироки ва бошқа масалалар бўйича тўпланган тажриба билан таништирди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегациясининг “Белнипиэнергопром” РУК раҳбарияти билан музокаралари бўлиб ўтди. Унда Беларусь АЭС қурилишига инвестиция киритиш бўйича асослашни тайёрлаш, атом электростанциясини қуришга мўлжалланган муқобилли майдончаларни баҳолаш ва устувор майдончани танлаш, шунингдек АЭСнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича материалларни танлаш бўйича тажрибаси ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, ташриф дастуридан атом электростанцияси майдончасини бориб кўриш ва “Беларусь АЭС” давлат корхонаси раҳбарияти билан учрашув ҳам ўрин олди.

 

Сурат манбаи: http://gtn.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: