Ўзбекистон ва Беларусь авиахизматчилари касаба уюшмалари 2018 йилга қадар ҳамкорлик шартномаси имзоладилар

Дата: 13:30, 31-07-2015.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон авиахизматчилари касаба уюшмаси ва Беларусь авиахизматчилари профессионал иттифоқи 2018 йилга қадар ҳамкорлик шартномаси имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу шартномадан кўзланган мақсад икки мамлакат касаба уюшмалари ўртасида авиахизматчиларнинг ижтимоий, иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, касаба уюшмаларининг ҳаво транспорти соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиришдаги ролини ошириш ҳамда иш тажрибаси алмашишдан иборат”, – деб таъкидлашди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизматида.

Ушбу хужжат асосида касаба уюшмалари ходимлари ва уюшма активи малакасини ошириш бўйича қўшма ўқув дастурлари, авиахизматчилар меҳнатини ҳимоя қилиш ва уларни ижтимоий таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади.

Шунингдек, томонлар ўқувчи ёшлар ҳуқуқларини муҳофаза қилишда иштирок этиб, икки мамлакат касаба уюшмалари ёшлар ташкилотлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: