Ўзбекистон ва Беларусь парламентларининг юқори палаталари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Дата: 14:08, 14-06-2018.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т. Йўлдошев бошчилигидаги парламент делегацияси бугун ташриф доирасида Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси М.В. Мясникович билан учрашув доирасида имзоланди.

“Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатич Ахборот хизматининг хабарида.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон делегациясининг Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Вакиллар палатаси Раиси В.П. Адрейченко билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар қонун ижодкорлиги фаолиятида тажриба ва янгиликлар билан ўзаро алмашиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Сурат манбаи: http://www.belarus.by/rel_image/2813

Янгилик билан ўртоқлашиш: