Ўзбекистон ва Беларусь тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради

Дата: 14:04, 15-09-2018.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Беларусь тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Валерий Малашколарнинг учрашувида гапирилди.

“Хусусан, томонлар тиббиёт соҳасини модернизация қилиш, бу борада инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, тиббий таълим ва кадрлар тайёрлаш ҳамда бошқарув соҳасида ахборот тизимини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларини муҳокама қилдилар”, - дейилади ўзбек соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, тиббиёт таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, фармацевтика тармоғини ривожлантириш, санитария-эпидемиология, клиник ва профилактик тиббиёт ҳамда тиббий радиология йўналишида ҳам фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни ривожлантириш каби соҳаларда тажриба алмашиш кўзда тутилмоқда.

Сурат манбаи: из http://www.minzdrav.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: