Ўзбекистон ва Беларусь ТИВ маслаҳатлашувлар ўтказдилар

Дата: 15:34, 07-05-2015.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикасининг Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унда иштирок этиш учун Беларус ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дмитрий Спрессов раҳбарлигидаги делагация юртимизга ташриф буюрди. Музокаралар давомида амалдаги икки томонлама битимлар инвентаризация қилинди. Шунингдек, ҳамкорликнинг юридик базасини янада кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди”, – деб таъкидланади ТИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: