Ўзбекистон ва Беларусь қутқарувчилари дам олувчиларни қутқаришни машқ қилдилар

Дата: 17:18, 30-01-2018.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Беларусь қутқарувчилари дам олувчиларни қутқаришни машқ қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хабарда қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Чимён тоғ ён-бағирларида ўтказилаётган ўқув машғулотларининг навбатдаги босқичи Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев ҳамда Беларусь делегацияси раҳбари А.Худолеев иштирокида ўтказилди.  

Ўқув машғулотининг мазкур босқичида тоғ шароитида қутқарувчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш, хусусан, дам олувчиларни эвакуация қилиш, тоғда қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш, қутқарув ишларида алпинистик технологияларни қўллаш, қор кўчкисида, шунингдек, “Белдерсой” арқон йўлида жабрланувчиларни қидириб топиш ва эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди.

Сурат манбаи: http://uz.utro.news/mchs-uzbekistana-otkrylo-goryachuu-liniu-posle-vozgoraniya-18011811180067.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: