Ўзбекистон ва Бельгия Брюсселда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказадилар
Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – 9-май куни Бруссел шаҳрида Ўзбекистон-Белгия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бельгияга ташриф чоғида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳитов бошчилигидаги делегация “Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон халқаро ташаббуслари нуқтайи назаридан” мавзусидаги семинарда ҳам иштирок этади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Бундан ташқари, Абдужаббор Абдувоҳитов мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказади ва етакчи иқтисодий тузилмалар билан учрашув ва музокаралар ўтказади.
Сурат манбаи: https://ok.ru/chronotm/topic/66106666035999