Ўзбекистон ва Бельгия икктомонлама солиққа тортишга йўл қўймасликка доир шартнома имзоладилар

Дата: 17:05, 23-02-2015.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Брюссель (Бельгия) шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия қироллиги ўртасида икктомонлама соликқа тортишнинг олдини олиш ва даромад ва капиталдан солиқни тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш бўйича 1996 йил 14 ноябрда тузилган конвенцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича баённома имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасидан (ДСҚ) хабар қилишларича, Баённома орқали киритилаётган ўзгартишлар ахборотлар алмашиш соҳасида солиқ шаффофлигининг халқаро стандартларига мос келади ҳамда солиқ тўлашда суиистеъмол қилишга қаршилик кўрсатиш мақсадида солиқ ахбороти билан алмашишнинг самарадорлигини оширишга имкон беради.

Ҳужжат Ўзбекистон томонидан ДСҚ раиси Ботир Парпиев, Бельгия томонидан Бельгия молия вазири Йохан Ван Овертвельд ва Фландрия вилояти молия вазири Аннеми Туртельб имзоланди.

Маросим доирасида бельгия томони Баённоманинг имзоланиши иккала томонда ҳам келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қизиқиш мавжудлигини кўрсатиши таъкидлаб ўтилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: