Ўзбекистон ва Белгия компаниялари қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқда

Дата: 15:19, 24-05-2019.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Белгия компаниялари қўшма корхона (ҚК) ташкил этишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, элчи Дилер Хакимовнинг «Keestrack» (Белгия) компаниясининг савдо бўйича директори Клаус Элит билан 22 май куни Брюсселда бўлиб ўтган музокараларида бу ҳақда сўз юритилди.

"Музокаралар якунида томонлар Keestrack делегациясини 3-10 июнь кунлари Ўзбекистонга юборишга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Компаниянинг мақсадларидан бири 7-8 июнь кунлари Наманган инвестиция форумида иштирок этиш ва қўшма корхонани ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб бориш бўлади", - дейилади хабарда.

Шунингдек, «Keestrack» компанияси 1988 йилда юқори сифатли мобил, майдалаш-саралаш ускуналари ишлаб чиқариш учун ташкил этилгани Ҳиндистон, Хитой, Чехия ва бошқа мамлакатларда бир неча йиғма заводлар ва ишлаб чиқариш объектларига эга эканлиги ҳақида хабар беради.

Сурат манбаи: pv.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: