Ўзбекистон ва БМТ таълим тизимида бола ҳуқуқларни таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 16:58, 07-12-2018.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва БМТ таълим тизимида бола ҳуқуқларни таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ХТВдан хабар беришларича, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов БМТнинг бола ҳуқуқлари қўмитаси раиси Рената Винтерни қабул қилди.

БМТ делегацияси таркибига ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауман бошчилигида ушбу ташкилот ходимлари ҳам кирди.

“Томонлар мазкур учрашув доирасида халқ таълими тизимида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини атрофлича муҳокама этдилар”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жумладан, томонлар илғор хорижий тажриба асосида тарбияси қийин бўлган болалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Халқ таълими вазирлиги таклифига кўра, томонлар тарбияси қийин бўлган болалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини таъминлаш учун таклифлар ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.

Сурат манбаи: http://www.uzedu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: