Ўзбекистон ва БМТини Афғонистондаги вазият хавотирга солмоқда

Дата: 15:39, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва БМТини Афғонистондаги вазият хавотирга солмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасаси маълумотларига кўра, айнан ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва БМТ Бош котиби Махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга Ёрдам миссияси раҳбари Николас Ҳайс ўртасидаги учрашувда диққат марказида бўлган.

“Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди”, - деб аниқлаштиради ТИВ матбуот хизмати.

“Ўзбек томони мазкур масала бўйича ойдин ва тушунарли позицияга эга бўлиб, ушбу позиция Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг қатор нутқлари ва қонун сифатида қабул қилинган Ташқи сиёсий фаолият концепциясида ифодаланган. Бизнинг мамлакатимиз Афғонистон ички ишларига аралашмаслик, у билан иккитомонлама асосда ҳамкорлик қилиш, афғон халқига ижтимоий-иқтисодий тикланиш, транспорт-коммуникация, энергатика ва бошқа соҳаларда мақсадли кўмак кўрсатиш бўйича танлаган йўлига принципиал риоя қилади”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

“Учрашувнинг муҳим қисми Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишга бағишланди. Бу ҳол Қобулга бўйсинмайдиган ҳарбий гуруҳларнинг собиқ совет мамлакатлари чегараларида хавфли тўпланиши билан боғлиқ”, - деб хабар берди РИА Новостига музокара жараёнига яқин манба.

2015 йил январда Марказий Осиё мамлакатлари куч тизимлари вакиллари афғон чегарасида жангариларнинг йирик кучлари, жумладан, “Толибон” ва Ўзбекистон исломий ҳаракати” каби террористик-экстремистик гуруҳларнинг тўпланаётганлиги ҳақида маълумотга эгаликлари ҳақида хабар қилган эдилар.

2014 йил декабрда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов РФ президенти Владимир Путин билан Тошкентдаги учрашувида Афғонистондаги вазият халқаро коалиция кучлари чиқиб кетганидан кейин ироқ сценарийси бўйича кетиши мумкинлиги ва бу ерга “Ислом давлати” жангарилари кириши мумкинлиги ҳақида баён қилган эди, деб хабар қилади РИА Новости.

Янгилик билан ўртоқлашиш: