Ўзбекистон ва Болгария бўлажак ўзбек-болгар алоқаларини муҳокама қилдилар

Дата: 19:07, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Болгария Республикасининг Муваққат ишлар вакили Георги Проданов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан юқори даражадаги Болгария делегациясининг Тошкентда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU-2016” халқаро конференциясида иштирок этишига оид амалий масалалар ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Болгария учрашувларининг кун тартиби ва дастури юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади жума куни эълон қилинган хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: