Ўзбекистон ва Болгария ТИВ маслаҳатлашувлари кейинроқ бўлиб ўтади

Дата: 09:57, 20-06-2014.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 2014 йил 18-20 июнга режалаштирилган Ўзбекистон ва Болгария Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлари кейинроқ ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ сайтига асосланган ҳолда.
Ташқисиёсат муассасасидан хабар қилишларича, маслаҳатлашувлар ўзбек ва болгар томонларининг ўзаро келишувига биноан кўчирилган.
Эслатиб ўтамизки, бундан олдин Ўзбекистон ТИВ жорий йилнинг 18-20 июнида Ўзбекистонга Болгария Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ангел Величков бошчилигидаги делегация ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эди.
Ташриф дастурига Ўзбекистон ва Болгария Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: