Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлигига доир келишув кучга кирди

Дата: 19:42, 24-08-2015.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – 2015 йил 17 августда Ўзбекистон Республикаси ва Бразилия Федератив Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлигига доир келишув кучга кирди.

Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ душанба куни хабар қилди.

“Битимга кўра томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича керакли чора-тадбирларни кўрадилар. Жумладан, Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида маҳсулотлар импорти ва экспорти чоғида томонларга бож тўловлари ва солиқларга таалуқли энг қулай режим яратилади”, - дейилади хабарда.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни lex.uz сайтида чоп этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: