Ўзбекистон ва Буюк Британия “брексит”дан кейинги иккитомонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 14:28, 11-04-2018.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – 10 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича катта музокарачиси Сара Крофт бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

“Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Учрашувда асосий эътибор Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши билан боғлиқ долзарб масалаларга қаратилди. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги Битим қоидаларини “Брексит” жараёнидан сўнг кучга кириши кутилаётган икки томонлама Ўзбекистон-Буюк Британия шартномаси лойиҳасига киритиш тўғрисида сўз юритилди”, - дейилади хабарда.

Музокараларда Буюк Британия Элчиси Кристофер Алан иштирок этди.

Сурат манбаи: https://www.trend.az/casia/uzbekistan/2083661.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: