Ўзбекистон ва Буюк Британия иккитомонлама товар айланмасини кўпайтирди

Дата: 14:07, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми $106,8 млнни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Буюк Британия кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси хужжатларига асосланган ҳолда.

Айни пайтда ўтган йилда бу кўрсаткич атига $105,7 млнни ташкил қилган эди.

“Мажлисда тарафлар Ўзбекистон ва Буюк Британия ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлиги ривожи, мамлакатнинг турли тармоқларидаги сармоявий лойиҳалар ва британ ширкатларининг ундаги иштирокини муҳокама қилдилар”, - деб таъкидлашди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Британ томони Буюк Британиянинг Экспорт-кредит агентлиги ёрдамидаги имкониятлар ҳақида маълумот берди, британ компаниялари Ўзбекистон бозорига етказиб беришни истаган товар ва хизматлари ҳақида тақдимо қидлилар.

Мажлисда томонлар Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари, икки мамлакат ўртасида автомобилсозлик, ёқилғи-энергетика, тоғ-кон ва кимё саноати, фармацевтик, таълим ва туризм каби соҳалардаги ҳамкорлик ривожини таъкидлаб ўтдилар. Ўзбек делегацияси 30 ортиқ британ компаниялари вакилларини Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти ва хусусийлаштириш дастуридаги сўнги ўзгаришлар ҳақида маълумотлантирди.

Бугунда республикада британ капитали иштирокида 544 компания фаолият юритмоқда, 71 британ корхонаси ваколатхоналари рўйхатдан ўтган. Улар асосан озиқ-овқат, тоғ-кон, фармацевтика ва текстиль саноати, савдо ва хизматлар соҳаларида фаолият юритади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: