Ўзбекистон ва Буюк Британия илмий соҳада ҳамкорликни кенгайтиради
Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Тошкентда иқлим ўзгариглари ва озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган ўзбек-британ доира суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Умид қиламанки, ушбу воқеа Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ушбу табир доирасида дунё ҳалқлари ва ҳукуматлар олдидаги энг долзарб муаммолардан бири бўлган иқлим ўзгариши муаммосига эътибор қаратилди. Ушбу масала ҳартомонлама ҳалқаро ҳамкорликни талаб қилувчи муҳим масалалардан бири ҳисобланади”, - дея қайд этди Туманли Альбионнинг Ўзбекистондаги элчиси Жордж Эдгар.
Шунингдек, тадбирда ветеринар паразитология бўйича Британиядаги етакчи экспертлардан бири Бристол университети қошидаги Ветеринария мактабидан келган доктор Эрик Морган ҳам қатнашди.


