Ўзбекистон ва Челябинск вилояти товар айланмасини $152 млнгача оширди

Дата: 13:52, 13-09-2018.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ –2018 йилнинг биринчи 6 ойида Ўзбекистон ва Челябинск вилояти ўзаро товар айланмасини $152 млнгача оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Челябинск вилояти губернатори Б. Дубровскийнинг Ўзбекистон Республикаси делегацияси билан учрашувида келтирилди.

“2017 йилда Челябинск вилояти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо айланмаси 2016 даражасидан 76% ошди ва $291 млнни ташкил қилди. Ўсиш тамойили бу йил ҳам давом этди: 2018 йилнинг 6 ойида иккитомонлама товар айланмаси $152 миллионни ташкил қилди, бу эса ўтган йилги кўрсаткичдан 40% ортиқ”, - дейилади Челябинск вилояти губернатори сайтида эълон қилинган хабарда.

Б. Дубровский, шунингдек, экспорт ҳажмлари 12 минг тоннага яқинлашаётганини таъкидлаб ўтди.

Қайд этилишича, 2018 йил июнда Россия делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари бўйича Южноуралскнинг “Чурилова” агрохолдинги “Ўзбекозиковқатхолдинг” давлат холдинг компанияси ва унинг “Ўзагроэкспорт” шўъба бўлинмаси ва етакчи қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари билан мавсумий сабзавот ва мевалар етказиб бериш бўйича стратегик шартнома тузган. Июльдан бошлаб Ўзбекистондан Урал ва Сибир ҳудудига маҳсулот етказиб бериш бошланди. Шу давр мобайнида 700 тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилинди ва сотилди.

Шундан кейин айтилишича, бугунги кунда Челябинск вилоятидан Ўзбекистон Республикасига “Союзпищепром” бирлашмаси” МЧЖнинг маҳсулотлари, шу жумладан, ҳар ойда қиймати 3,5 млн рубл миқдорида макарон сотилмоқда. 2018 йилнинг иккинчи чорагида экспорт етказиб беришларининг ҳажми ошиши кузатилмоқда, бу эса “Союзпищепром” бирлашмаси” МЧЖга 2018 йил охирига бориб экспортнинг 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 150% га ошишини прогноз қилишга имкон беради.

$1=7862,17 сўм

Сурат манбаи: из http://pravdaurfo.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: