Ўзбекистон ва ЕИ Брюсселда шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокаралар ўтказади

Дата: 11:29, 24-06-2019.

Тошкент. 24 июнь. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи (ЕИ) Брюсселда шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокаралар ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"25-26 июнь кунлари Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Брюсселда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг иккинчи раундида иштирок этади", - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, музокараларнинг биринчи босқичи Тошкентда 4-7 февраль кунлари бўлиб ўтган эди. Шунингдек, пойтахтда Ўзбекистон преференциялар бош тизими плюс (ПБТ+) мақомини олиш учун баённома тайёрлаш бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Сурат манбаи: for.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: