Ўзбекистон ва ЕИ туризмни ривожлантириш соҳасида янада фаолроқ ҳамкорлик қилади

Дата: 15:01, 24-05-2018.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи туризмни ривожлантириш соҳасида янада фаолроқ ҳамкорлик қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Европа Иттифоқининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари Ютта Эдтхофер бошчилигида делегация билан учрашувда сўз борди.

“Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ш. Шараҳметов экспертларга мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди”, - дейилади вазирлик матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, мазкур ишчи гуруҳи Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакатлар вакиллари кирган эксперт органи бўлиб, унинг ваколатига Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама ва минтақалараро муносабатларининг барча жиҳатларини кўриб чиқиш киради.

Сурат манбаи: http://www.fergananews.com/news/24176

Янгилик билан ўртоқлашиш: