Ўзбекистон ва ЕХҲТ ёшларнинг тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли муҳокама қилинди
Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ёшларнинг тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, бу ҳақида 11-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер бошчилигидаги делегация билан учрашувда сўз борди.
“Т.Гремингер ва делегацияси аъзолари ЕХҲТ билан ўтказиладиган “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
ТИВдаги суҳбат давомида ЕХҲТнинг барча уч ўлчамларида ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
“Қайд этилганидек, амалга оширилаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими ислоҳоти, шунингдек, уларнинг фуқаролар билан мулоқотга очиқлиги Ўзбекистонни сиёсий ривожланишнинг мутлақо янги даражага олиб чиқди ва ЕХҲТ билан ҳамкорликни кенгайтириш учун аниқ имкониятлар яратди”, - дейилади хабарда.
Ҳамсуҳбатлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси минбарида билдирган ташаббусларини тадбиқ этиш доирасида бугун Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаётган халқаро конференциянинг мавзуси долзарблиги таъкидланди. Бугунги кунда ёшлар инсониятнинг икки миллиардли авлоди бўлиб, эртанги кунимиз, қолаверса сайёрамизнинг фаровонлиги ҳам уларга боғлиқ.
“Учрашувда 26-27-март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция якунлари нуқтаи-назаридан минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди”, - деб таъкидланади хабарда.
Музокараларда ЕХҲТ лойиҳаларининг Ўзбекистондаги координатори Жон МакГрегор иштирок этди.
Сурат манбаи: https://charter97.org/ru/news/2017/7/18/256796/