Ўзбекистон ва Эрон $25,5 млнлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоладилар

Дата: 12:07, 19-10-2017.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Эрон $25,5 млнлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

18 октябрда Теҳронда (Эрон) икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам қатнашди.

“Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида ва бизнес форум якунлари бўйича ўзаро манфаатли икки томонлама қатор ҳужжатлар, жумладан, $7,5 млнлик ҳамкорлик баённомаси, шунингдек, $25,5 млнга тенг қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувлар имзоланди” - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, бугунда Ўзбекистон барқарор ривожланаётган давлат бўлиб, 2005 йилдан 2015 йил орасида мамлакат иқтисодиётининг йиллик ўсиш даражаларии камида 8%ни, 2016 йил якунлари бўйича 7,8%ни ташкил этди.

Навоий, Жиззах ва Ангренда уч эркин иқтисодий ҳудуд фаолият юритмоқда. Бу ерда хорижий инвесторларга солиқ, божларни тўлаш, ер ва бинолар ажратиш ва бошқа йўналишларда мисли кўрилмаган имтиёзли шарт-шароитлар яратилган. Яқинда Ҳазорасп (Хоразм вилояти), Қўқон (Фарғона вилояти), Ургут (Самарқанд вилояти) ва Ғиждувонда (Бухоро вилояти) тўртта ЭИҲлар яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: