Ўзбекистон ва Эрон авиация ҳокимиятлари ҳафтасига 16 рейс амалга оширишга келишиб олдилар

Дата: 14:32, 23-12-2015.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Эрон авиация ҳокимиятлари ўзбек делегациясининг Теҳронга ташриф доирасида ўзаро тушунишга доир меморандум имзоладилар. Янги келишув авиарейслар сонини 8 мартага – ҳафтасига 2 рейсдан 16 рейсгача кўпайтиришни кўзда тутади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Агар бугунга қадар авиаалоқа Тошкент ва Теҳрон ўртасида амалга оширилган бўлса, эндиликда ушбу йўналишда “Эрон авиалиниялар”ининг (Iran Air) Самарқанд ва Бухорога рейслари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Шероз, Исфахон ва Машҳадга рейслари ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: