Ўзбекистон ва Эрон товар айланмасини $1 млрдга етказишни режалаштирмоқдалар

Дата: 13:39, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Яқин йилларда Ўзбекистон ва Эрон ўзаро иккитомонлама товар айланмасини $1 млрдга етказишни режалаштирмоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2014 йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси атига $250 млнни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ҳар икки томонни қониқтирмайди, чунки мамлакатларда мавжуд имкониятлар ушбу кўрсаткичдан анча юқори. Шу сабабли яқин йилларда биз ушбу кўрсаткични $1 млрдгача етказмоқчимиз”, – деб таъкидлади Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Али Мардони Фарда Тошкентаги матбуот анжумани доирасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: