Ўзбекистон ва Эрон транспорт ҳамкорлигини фаоллаштирмоқдалар
Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда Эрон транспорт ва шаҳар тараққиёти вазири ўринбосари, “Эрон темир йўллари” компанияси президенти Пурсаид Огайи билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникацион ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, уни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди”, - деб таъкидлашди Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматида.
Томонлар икки мамлакат ҳудудларида транзит ташувлари учун қулай шароитларни таъминлаш бўйича ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олдилар.