Ўзбекистон ва Эстония дипломатларни визалар расмийлаштиришдан озод қилдилар

Дата: 14:57, 04-12-2015.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва Эстония дипломатларни визалар расмийлаштиришдан озод қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Белград шаҳрида (Сербия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 22-мажлисида иштирок этаётган Ўзбекистон ТИВ делегацияси Эстония Республикаси ташқи ишлар вазири Марина Калюранд бошчилигидаги делегация билан учрашувда келишиб олинди.

Бундан ташқари, ТИВ матбуот хизмати хабарида айтилишича, “учрашувда икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, 3-декабрда очилган ЕХҲТ ТИВКнинг навбатдаги мажлиси кун тартиби юзасидан фикр алмашилди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар кўриб чиқилди”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: