Ўзбекистон ва Эстония ишбилармон доиралари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда Эстония ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ва кооперация биржаси бўлби ўтди. Тадбир Ўзбекистога Эстония Республикаси Ташқи ишлар вазири Урмас Паэт бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Музокараларнинг асосий мавзуси транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорлик, химия, IT-технологиялар соҳаларидаги лойиҳаларни ривожлантириш кабилар бўлди.
“Бу қувонарли ҳол, чунки охирги йилларда биз товар айирбошлаш ҳажмининг пасайганини сезмоқдамиз ва ушбу ҳолни ўзгартиришни истар эдик. Бизга бунда “Таллин порти” каби компаниялар ёрдам беради. Ширкат портлари ёрдамида ўзбек компаниялари Эстония орқали Европа бозорига чиқиш учун ажойиб имкониятга эгадирлар. Биз бу борада аниқ келишувлар кутмоқдимиз”, - деб таъкидлади Эстония Инвестиция агентлигининг Тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси менежери Яана Хейнсоо.
Икки мамлакат ўртасида энг қулай савдо режими ўрнатилган. Айни пайтда Ўзбекистонда эстон капитали ёрдамидаги 6 корхона ишламоқда ва улар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, автомобиль ва трактор прицеплари ишлаб чиқариш, дастурий таъъминот ҳисобланади. Ўзбекистон ТИАИСВда транспорт-экспедиторлик соҳасида ишловчи “OR Logistics” компанияси рўйхатга олинган. 2013 йил якунлари бўйича ўзбек-эстон савдо айланмаси $18 млнни ташкил этди.