Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар амалиётини қайта тиклашлари мумкин

Дата: 11:24, 12-07-2018.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирликлараро 1999 йилдан кейинги узоқ тааффусдан сўнг сиёсий маслаҳатлашувлар амалиётини қайта тиклашлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ғоя кеча, 11-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Словения Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Примож Шелиго билан учрашувда очиқланди.

“Суҳбат давомида турли соҳаларда ва “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” шаклида икки томонлама алоқалар ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Музокараларда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар 1999-йилдан буён ташкиллаштирилмаганлиги ва ушбу шаклдаги алоқаларни ўтказиш амалиётини қайта йўлга қўйишдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Учрашувда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия каби самарали институтларни яратиш ва уларнинг мунтазам фаолиятини бошлаш тўғрисида таклифлар билдирилди.

“Ўзбекистонда дипломатик миссияси якунланаётганлиги муносабати билан Элчига икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамланишига қўшган конструктив ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: http://rt-online.ru/v-ramkah-rossijsko-slovenskih-otnoshenij/

Янгилик билан ўртоқлашиш: