Ўзбекистон ва Еврокомиссия ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янги ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириш масаласини муҳокама қилдилар

Дата: 16:40, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган ЕИ Комиссиясининг энергетик иттифоқи бўйича вице-президенти Марош Шевчович билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Мулоқот давомида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги шерикчилик стратегияси доирасидаги дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади пайшанба куни эълон қилинган хабарда.

Суҳбат чоғида турли соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган 20-“Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро конференциясида Европа Иттифоқининг юқори даражадаги делегациясининг иштирок этиши Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада диверсификация қилишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқлайди.

Учрашувда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: