Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Брюсселда музокаралар ўтказди

Дата: 15:35, 18-03-2014.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюсселда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 11-йиғилишида қатнашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Хабарда айтилишича, ЕИ делегациясини айни пайтда ЕИ раислик қилувчи мамлакат - Греция Бош вазири ўринбосари, ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазири Евангелос Венизелос бошқарган.
Учрашувда иккитомонлама ҳамкорликнинг кўплаб масалалари, хусусан, 2011 йилда Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг Брюсселга ташрифи чоғида олий даражадаги музокараларда эришилган келишувларнинг бажарилиши кабилар кўриб чиқилди.
Шу билан бирга томонлар барча муҳокама қилинган мавзулар, шу жумладан, ЕИ Марказиё Осиё бўйича стратегияси бўйича қарашлардаги яқинлик ва муштаркаликни қайд этишди.
Томонлар Ўзбекистон ва ЕИ ўзаро фойдали ҳамкорликни узоқ муддатли асосда ривожлантириш ва сиёсий-дипломатик, иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларини тараққий эттиришдан манфаатдорликларини билдиришди.
Бундан ташқари, учрашувда Афғонистондаги вазият, бошқа ҳалқаро ва ҳудудий маммолар бўйича ҳам фирк алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: