Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи сув ресурсларини бошқариш бўйича қиймати €20 млнлик қўшма лойиҳани амалга оширадилар

Дата: 13:05, 02-07-2015.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Яқин икки йил ичида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи сув ресурсларини бошқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида ЎзТАГ мухбирига Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси бошлиғи Юрий Штерк Тошкентдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Уч асосий қисмдан иборат бўлган лойиҳанинг умумий қиймати €20 млн атрофида. Биринчи компонент сув ресурсларини бошқаришнинг сиёсий ва институционал доираларини яхшилашга йўналтирилади. ЕИ экспертлари фойдаланаётган бошқарув таркиблари ва услубларини янада самаралироқ қилиш учун қонунчилик базасини яхшилашга ёрдам берадилар”, – деб таъкидлади Штерк.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи компонент қатор синов хўжаликларида замонавий технология ва сувдан фойдаланиш схемаларини жорий қилишга кўмак беради, учинчи лойиҳа жамоатчиликнинг сувдан фойдаланиш бўйича хабардорлигини оширишга хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: