Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи “Ўзбекистон-ЕИ” Ҳамкорлик қўмитасининг мажлисини Тошкетда ўтказишга келишдилар

Дата: 15:53, 19-09-2014.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи “Ўзбекистон-ЕИ” Ҳамкорлик қўмитасининг мажлисини Тошкетда ўтказишга келишдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо (ТИАИСВ) асосланган ҳолда.

“Суҳбат чоғида мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. “Ўзбекистон-ЕИ” Ҳамкорлик қўмитаси ва Иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича қўмитанинг мажлисларини Тошкентда ўтказиш тўғрисида келишувга ҳам келинди”, - деб таъкидлашди ТИАИСВ матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 18 сентябрда Делегация миссияси вакиллари ва Ўзбекистон Республикасидаги ЕИга аъзо мамлакатлар элчихоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: