Ўзбекистон ва ФАО 2017 йилгача бўлган ҳамкорлик дастурини имзоладилар
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик дастури (ФАО) 2014-2017 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича ҳудудий бюроси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
Келишувда қайд этилган устивор йўналишлар орасида қишлоқ хўжалик экинларини диверсификация қилиш, чорва моллари зотдорлиги ва соғлигини яхшилаш, чигирткага қарши курашни кучайтириш, балиқ етиштиришни кенгайтириш ва табиат ресурсларидан барқарор асосда оқилона фойдаланиш кабилар бор.
Келишув Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Шуҳрат Тешаев ва ФАОнинг Ўзбекистон бўйича вакили Юрико Шоджи томонидан имзоланди.


