Ўзбекистон ва ФАО қатор хужжатларни имзоладилар

Дата: 17:19, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги дастури (ФАО) биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширишга доир қатор хужжатларни имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжатлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Яшин Хидиров бошчилигидаги ўзбек делегациясининг Туркияга ташрифи доирасида имзоланди. Бу ерда ФАОнинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий бўлинмаси жойлашган. Анқарада делегация Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги, Туркия озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазирлигининг Тупроқшунослик ИТИгам ташриф буюрди”, - деб таъкидлашди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизматида.

ФАО билан келишувларга мувофиқ, ташкилот Ўзбекистонда миллий фитосанитар назорат хизмати салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича икки лойиҳани амалга оширади ҳамда балиқчиликнинг иқлим ўзгаришига мослашиши бўйича чоралар ишлаб чиқишда кўмаклашади. Бундан ташқари, Ўзбекистон чигиртка билан курашиш ва заминдан барқарор фойдаланиш бўйича ҳам келишув имзолади. Лойиҳа Глобал экологик жамғарма ҳисобига молиялаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: