Ўзбекистон ва Финляндия ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларига тайёргарлик кўрмоқда

Дата: 17:29, 15-04-2019.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Финляндия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 12 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев ва Финляндия ташқи ишлар вазирлигининг Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича маслаҳатчиси Маркку Кейненен билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

"2019 йил май ойида Тошкентда Ўзбекистон-Финляндия вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги босқичини ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди", - дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида Финляндиянинг фахрий консуллигининг ташкил этилиши давлатлараро муносабатларга тизимли характер бериши ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш имконини бериши таъкидланди.

Хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида, чиқиндиларни қайта ишлаш, қурилиш материаллари саноат асбоб-ускуналарини жорий қилиш, илғор финландия технологияларини жалб қилиш билан олтин қазиб олиш саноатида ҳамкорликнинг салмоқли салоҳияти қайд этилди.

Томонлар шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Финляндия ҳукуматлараро комиссиясининг ишини қайта тиклашни маъқуллаб, янги лойиҳаларни ишга тушириш ва амалга ошириш бўйича ишларни амалга оширишга имкон беради.

 

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: