Ўзбекистон ва Франция ахборот алмашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 15:16, 31-03-2014.

    Тошкент. 31 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва Франция ахборот алмашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилдилар, дея хабар беради “Anons.uz” нашри.
    
    Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаев билан учрашиб, у билан ахборот алмашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди, дейилади хабарда.
     Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларича, учрашувдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг аудиовизуал оммавий ахборот воситалари билан танишиш ва ушбу соҳада ўзбек-француз ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш бўлган.
    Нарш хабарига кўра, улар орасида маълумот алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш, маданият ва тилга оид кўрсатувлар яратиш масалалари муҳокама этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: