Ўзбекистон ва Франция Навоий вилоятида уран қазиб олиш учун қўшма корхона ташкил этмоқда

Дата: 18:01, 04-12-2019.

Тошкент. 4 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Франция Навоий вилоятида уран қазиб олиш учун қўшма корхона (ҚК) ташкил этмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси "Орано Мининг" компанияси (Франция) билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 734-сонли "Навоий вилоятидаги Янгикудуқ, Шимолий ва Жанубий Женгелди уран майдонларида геология-қидирув ишларини олиб бориш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қўшма корхона ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, – дейилади Давлат геология қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, 3 декабрь куни компания билан "Nurlikum mining" МЧЖ ҚКни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган барча келишувлар ва тадбирларни якунлаш бўйича якуний учрашув бўлиб ўтди.

Француз компанияси геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун 51% ҚК устав капиталига ва Давлат геология қўмитаси 49% га илгари ўтказилган геология-қидирув ишлари учун тарихий харажатлар кўринишида инвестиция қилади. Шунингдек, келишув доирасида 2020 йилга мўлжалланган лойиҳа бўйича геология-қидирув ишлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг жисмоний ҳажми камида 8 млн долларга тенг.

Самарали технологиялардан фойдаланиш корхонага ҳар йили 1500 тонна ураннинг чала оксид-окиси ишлаб чиқариш имконини беради, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига корхонада 300 та янги иш ўрни яратилади.

Маълумот учун: Орано – Франциянинг атом саноати раҳбари бўлган йирик халқаро француз саноат компанияси, атом саноатида дунёнинг энг яхши етакчи учлигидан бири ҳисобланади.

 

Сурат манбаи: uzgeolcom.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: