Ўзбекистон ва Франция Ташкентда қўшма бизнес-форум ўтказишни муҳокама қидилар

Дата: 01:47, 30-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Францияга расмий ташрифи доирасида Париж шаҳрида Medef International Бош директори Филипп Готе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари борасида фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Музокаралар давомида Франция тадбиркорларининг Ўзбекистондаги шериклар билан ҳамкорликни кенгайтиришига, жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган кенг миқёсли 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ўзаро манфаатли асосда иштирок этишига қизиқиш билдирилди.

“Шу мазмунда учрашувда Medef International етакчилигида Франция бизнес доиралари нуфузли делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳрида қўшма бизнес-форум ўтказиш масалаларининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди”, - дейлиади хабарда.

Medef International ҳозирги кунда 750 мингдан зиёд француз компания ва фирмаларини бирлаштириб турган Француз корхоналари ҳаракати Medefнинг халқаро бўлинмаси ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: