Ўзбекистон ва Германия қиймати $2,8 млрдлик шартномалар имзоладилар
Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегация Германияга расмий ташриф буюрди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Делегация ташрифи натижалари бўйича кимё, машинасозлик, электротехник, текстиль ва озиқ-овқат саноатлари, янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда умумий қиймати $2,8 млрддан ошиқ бўлган инвестиция ва кредит келишувлари имзоланди”, – деб таъкидлашди мамлакат Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматида.
Музокараларда Германия ҳукумати ва мамлакатнинг етакчи компаниялари Герман-Ўзбек ишбилармонлик кенгаши ишини фаол қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистондаги бизнесини кенгайтириш ниятида эканлиги ҳам таъкидланди.