Ўзбекистон ва Германия куч тизимлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 16:45, 11-07-2014.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Германия Федерал криминал полицияси президенти Йорг Цирке бошчилигидаги немис делегацияси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига расман ташриф буюрди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ИИВдан хабар беришларича, немис делегацияси билан Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-майор Адҳам Аҳмадбоев учрашди.
Қайд этиш керакки, икки мамлакат ўртасида ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи қатор хужжатлар имзоланган. Томонлар Интерполнинг миллий бюролари линияси бўйича ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан, жиноятчиларни халқаро қидирув, текшириш ва шахсини аниқлаш соҳасида маълумот алмашадилар.
Учрашув чоғида жамоатчилик хафсизлиги, иккитомонлама муассасалараро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари бўйича фикр алмашинди. Шунингдек, терроризм ва диний экстремизм, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш соҳасидаги вазият ҳам тилга олинди.
Мулоқот давомида ўзаро манфаатли масалалар бўйича доимий алоқада бўлиш ва маълумот алмашинишни давом эттиришга келишиб олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: