Ўзбекистон ва Германия наркотикларга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқдалар

Дата: 14:49, 15-05-2015.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати қошидаги Наркотиклар устидан назорат қилиш бўйича ахборот таҳлилий миллий маркази ва К.Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат наркотиклар ноқонуний айланмасига қарши туриш соҳаларида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш, наркоманияни бартараф қилишга доир ўзаро чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, мавзуга доир конференция, семинар ва “доира суҳбатлари” ўтказишга қаратилган”, – деб таъкидлашди жамғарма ваколатхонасида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳам иккитомонлама, ҳам кўптомонлама асосда ўзаро тушунишга доир 30 ошиқ келишув ва меморандумлар имзолаган. Ҳалқаро ҳамкорлик доирасида ўзбек чегара-божхона пунктлари замонавий стационар ва кўчма қурилмалар ҳамда сканерловчи ускуналар билан жиҳозланди, божхоначи ва бошқа куч тизими вакиллари эса малака ошириш тренингларидан ўтдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: