Ўзбекистон ва Голландия бизнес соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради

Дата: 09:20, 01-05-2014.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонасида ўзбек-голланд бизнес ҳамкорлигининг ривожи муҳокама қилинди. Унда Амстердам “De Industrieele Groote Club” саноат клуби аъзолари иштирок этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидан хабар беришларича, 18 июнда Амстердамда клуб аъзоларини Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестицион салоҳиятига бағишланган ҳамкорликдаги махсус тадбир ташкил этиш таклиф қилинди.
Шунингдек, Х. Овер де Линден (“De Industrieele Groote Club” саноат клуби аъзоси) тадбир доирасида Ўзаро тушуниш ҳақида меморандум имзолаш ва Ўзбекистон ССП билан ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамизки, Амстердамнинг “De Industrieele Groote Club” саноат клубининг асосий мақсади – Голландия ва ҳорижий мамлакатлар ўртасида савдо иқтисодий муносабатларни ривожлантиришдан иборат.
2003 йилдан бери Ўзбекистоннинг Голландиядаги манфаатларини Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчионаси тақдим этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: