Ўзбекистон ва Голландия ўзаро савдо салоҳиятини муҳокама қилдилар
Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Голландия тадбиркорларининг ҳамкорлигини ривожлантириш, ҳар йиллик бизнес-форумлар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу масалалар Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида (ТСВ) Голландия Қироллигининг республикадаги янги элчиси (қароргоҳи Москвада) Регина Вероника Мария Жонс-Бос билан учрашувда кўтарилди.
ТСВ маълумотларига кўра, музокараларда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, мева сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳияти қайд этилди.
Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масаласи, жумладан, ҳар йиллик бизнес-форумлар ташкил этиш орқали, кўриб чиқилди.