Ўзбекистон ва Грузия парламентлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Дата: 13:16, 24-01-2018.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Грузия парламентлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Имзолаш маросими Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Грузин парламентарийлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида учрашувлар ўтказдилар.

Сенат раиси Нигматилла Йўлдошев билан учрашувда Учрашув ва музокалар чоғида томонлар парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришнинг ҳолати, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилинди.

Қуйи палатадан маълум қилишларича, Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов меҳмонларни мамлакатдаги ислоҳотлар билан тиништирди.

Таъкидланганидек, Ҳаракатлар стратегиясида халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан етакчи халқаро ва ҳорижий молиявий интститутлар билан алоқаларни кенгайтириш йўли билан пухта ўйланган ташқи сиёсатни амалга оширишни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўз навбатида, Грузия парламенти раиси илиқ қабул учун миннатдорчилик билдириб, ўзбек-грузин муносабатлари жумладан, парламентлараро алоқалар мутаҳкамланиб бораётганини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатни келгусида ривожланиши бўйича илғор ғоялар билдирилган Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу куни грузин парламентарийлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ҳам учрашув ўтказдилар. Унда туристик алмашинувни ташкил қилиш, уй меҳмонхоналари тизимини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Сурат манбаи: http://vestikavkaza.ru/news/Kobakhidze-Margvelashvili-ne-uvazhaet-parlament.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: