Ўзбекистон ва Ҳиндистон 2015 йилнинг иккинчи ярмида ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказадилар

Дата: 09:52, 02-02-2015.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ва Ҳиндистон Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу масала Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (ТИАИСВ) Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Викрам Кумар Дораисвам билан учрашувда муҳокама қилинди. Томонлар икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион, молия ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар”, – деб таъкидлашди ТИАИСВ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: