Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди
Тошкент. 23 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"22 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Давлат Бош вазири Вижай Рупани бошчилигидаги Гужарат штати (Ҳиндистон) делегациясини қабул қилди", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, биотехнология ва агрокластерлар, тўқимачилик, фармацевтика саноати, автомобил бутловчи ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, меҳмонхона инфратузилмасини қуриш ва бошқариш, шунингдек, бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
"Бу йил Ўзбекистонда очилган қўшма олий ўқув юртлари ва Ҳиндистоннинг етакчи олий ўқув юртлари негизида талаб юқори бўлган муҳандислик-техник мутахассисликлар бўйича таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик устувор вазифалардан биридир", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Гужарат штатидаги етакчи компаниялар ва ташкилотлар билан самарали ҳамкорлигини илгари суриш бўйича қўшма йўл харитасини тезкор ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Сурат манбаи: president.uz