Ўзбекистон ва Ҳиндистон иқтисодий соҳада қўшма лойиҳалар амалга оширишни муҳокама қилдилар

Дата: 15:44, 27-03-2017.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – 23-25 мартда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Деҳли шаҳрида иккитомонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказди, деб хабар қилади республика ТИВ матбуот хизмати.

“Делегация Ўзбекистон-Ҳиндистон вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этиш доирасида Ҳиндистон Республикасининг Ташқи ишлар Давлат вазири Мобашар Жавад Акбар, Савдо ва саноат вазирлиги Давлат котиби Рита Теотия, “Ҳиндистон-МДҲ” савдо-саноат палатаси Президенти Ражан Мадҳу, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари Ассоциацияси Президенти Сандип Жажодия, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари Федерацияси бош директори Амбика Шарма билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди”, - дейилади хабарда.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида иқтисодий ва бошқа соҳадаги аниқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишга урғу берган ҳолда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: